Равшан Эрматов Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқаради

Осиё чемпионлар лигасининг 2015 йилги иккинчи финал ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

21 ноябрь куни бўлиб ўтадиган ОЧЛ финалида Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Аҳли” жамоалари майдонга тушади. Ушбу ўйинда бош ҳакам сифатида ўзбекистонлик ФИФА рефериси, тўрт бора Осиёнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган Равшан Эрматов ишлайди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса Валентин Коваленко бажаради.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни ушбу жамоалар ўратасидаги финалнинг дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаган эди.