АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 491 нафарга етди

Америкада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 2015-2016 ўқув йилида 6 фоизга ўсиб, 491 кишини ташкил қилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайти хабар беришича, бу Марказий Осиё минтақасидан АҚШда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича иккинчи ўрин дегани. Бакалавриат йўналишига қабул қилинган талабалар сони 17 фоизга ўсиб, барча ўзбекистонлик  талабаларнинг 48 фоизини ташкил қилмоқда. Ўзбекистон Марказий Осиёда талабалар сони жадал кўпаётган давлат ҳисобланади.

Статистика маълумотларига кўра,  Америкада ҳиндистонлик талабалар сони 304 минг нафардан, хитойлик талабаларнинг сони эса қарийб 133 минг нафар бўлиб, икки мамлакат талабалари АҚШдаги жами хорижлик талабаларнинг 45 фоизини ташкил қилади.