Чикагода “Олтин қалам” ўзбек тилидаги иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 26 йиллиги муносабати билан Чикаго ўзбек-америка ассоциацияси томонидан “Олтин қалам” ўзбек тилидаги иншолар танлови ғолиблари аниқланди. Бу ҳақида ташкилот вакиллари маълум қилишди.

Иншо танлови октябрь ойида эълон қилинган эди. Танлов ташкилотчиларига бир қанча иншолар келиб тушган. Ушбу иншолар орасидан малакали она тили ўқитувчилари томонидан 3та энг яхши ёзилган иншолар ажратиб олинган. Иншо муаллифлари аниқланган ва тақдирланган.

Танловда биринчи ўринни пенсилваниялик Ҳасанжон Абдураҳимов, 2-ўринни Чикаго Ўзбек мактаби ўқувчиси Севара Қодирова, 3-ўринни пенсилваниялик Муслима Мирзаханова эгаллаган.