Россияда ЙТҲ оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Калуга вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унда юк автомобили ва Chevrolet Lacetti автомобили тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг “Интерфакс” ахборот агентлигига маълум қилишича, Chevrolet Lacetti ўз йўналишидан чиқиб кетган ва MAN билан тўқнашиб кетган.

Хабарларда айтилишича, енгил автомобилдаги тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафари эса “тез ёрдам” машинасида вафот этган. Ҳалокат жойида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ytxuzbrus

ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, қурбон бўлганлар Калуга вилояти аҳолиси эмас, балки бошқа ҳудуддан келаётган бўлган. Уларнинг шахсини аниқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

12news.uz сайтининг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.