Чикагода паловхонтўралик бўлиб ўтади

Ҳар йили декабрь ойининг биринчи якшанбасида АҚШнинг Чикаго ўзбек жамиятида палов куни нишонланади. Жорий йилги паловхонтўралик 6 декабрда бўлиб ўтади.

Байрамда энг аввало мазали палов тайёрлаш ният қилинган. Байрамда болажонлар иштирокида модалар кўргазмаси (fashion show), ош тарихи ҳақида монолог ташкил этилиб, миллий қўшиқ ва рақслар ижро қилинади.

Палов кунига қардош халқлардан меҳмонлар таклиф этилган. Ундан ташқари, афғонлар, америкаликлар, араблар, турклар ва бошқа бир қанча миллатлар келиши кутилмоқда.

Байрамдан мақсад ўзбек миллий қадриятларини тарғиб қилиш ҳамда Американинг ранг-баранг маданиятида ўзбекона анъаналарнинг ўрнини намойиш этишдан иборат.

SHARE