Ўзбекистон жиззахлик Хуршид Мухторовни халқаро қидирувга берди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жиззахлик Хуршид Мухторов халқаро қидирувга эълон қилинган. У “Ислом давлати” террористик ташкилотига аъзо бўлганликда айбланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги вакили хабарига кўра, Мухторовнинг террорчиларга алоқадорлигига унинг интернет орқали қилган видео-мурожаати далил бўлиши мумкин. Ўз мерожаатларида Мухторов “жиҳод” қилишга ва Ўзбекистон давлат тузумини ағдаришча чақирган.

“Мухторов, диний-экстремистик тарғибот таъсирига тушиб қолиб, Ўзбекистондан Қозоғистонга кетган, у ердан — Туркияга. Туркияда у олти йил яшаган, 2014 йил ёзида у Суриядаги “Ислом давлати” жангариларига қўшилган”, — дейди суҳбатдош.

Мухторовнинг хатти-ҳаракати, Ўзбекистон Жиноят кодексининг “Конституциявий тизимини ўзгартириш”, “чегарадан ноқонуний ўтиш”, “Оммавий тартибизликни бузиш ташкил қилиш” каби бандлари остига тушади. Ушбу сабаб уни халқаро қидирувга эълон қилишга сабаб бўлди. Жиноят кодексининг ушбу бандлари 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

SHARE