Тошкент шаҳрида турар ва нотурар жойлар қайта хатлов қилинади

Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳаллада турар ва нотурар жой объектларини қайта ўрганиб чиқади.

Шаҳар матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналар ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ахборотлари асосида турар ва нотурар жойларни хатловдан ўтказиш бўйича кенг қамровли ўрганиш ишларига киришади.

Уларга эгасиз турар жойларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, бўш турган ва ижарадаги хонадонларни аниқлаб, рўйхатини тузиш, эгаси аниқланмаган хонадонлар бўйича қонуний чоралар кўриш, ижарадаги хонадонларда яшовчиларнинг шахсига аниқлик киритиб, рўйхатини юритиш ишларини ташкил этиш вазифаси юклатилмоқда.

Туманлар ИИБларида “Объектни ижарага берувчи шахслар” ва “Объектни ижарага олувчи шахслар” электрон базаси яратилмоқда.

“Бу эса пойтахтимизда бугунги кунда амалда қанча одам истиқомат қилаётганини аниқлаш билан бирга, ижарага берувчи фуқароларнинг солиқ ва коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги масъулиятини оширади ва ўз ўрнида кўрсатилаётган коммунал хизматлар ҳажми ва улар бўйича тўловлар ўртасида вужудга келаётган тафовутларни бартараф этишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.

SHARE