Ўзбекистон 2020 йилга қадар экспорт ҳажмини 25 миллиард долларга етказади

2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг экспорт кўрсаткичи 1,5 баробарга ўсиб, 25 миллиард долларга етади. Бу ҳақида Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов халқаро молия форуми чоғида маълум қилди.

Бундай натижага эришиш мақсадида ислоҳотлар янада чуқурлаштирилиб, саноат модернизацияси ва диверсификацияси, хусусий мулк ривожи, иқтисодиётда давлат улушининг камайиши, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси модернизацияси, иқтисодиётдаги энергия сарфини камайтириш таъминланади.

Ушбу ишлар 2020 йилга қадар ЯИМнинг ўртача 8 фоизга ошишини таъминлаб беради. Нефть-газ саноати, машинасозлик, нефть-кимё, электротехник, текстиль, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш моллари ишлаб чиқариш соҳалари ривожланишда давом этади.