Қирғизистонда янги ҳукумат шакллантирилди

Қирғизистонда ҳукумат тузилмаси ва таркиби шакллантирилди. Қирғиз матбуотининг ёзишича, парламентда ўтказилган овоз бериш якунларига кўра яна Темир Сариевни бош вазир, деб сайлади. Сариев номзодини қўллаб-қувватлаб 120 депутатнинг 118 нафари овоз берди.

Парламент мамлакат ҳукуматининг янги тузилмаси ва таркибини ҳам маъқуллади. Унга кўра, эски 15 вазирликдан 12 таси сақланиб қолди. Мудофаа вазирлиги Мудофаа ишлари бўйича давлат қўмитасига айлантирилди.

Меҳнат, миграция ва ёшлар вазирлиги эса миграция ва бандлик хизматига айлантирилди. Бундан ташқари, Бош вазирнинг ҳуқуқ-тартибот тизимини мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари лавозими бекор қилинди.