Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 30 октябрь куни Душанбе шаҳрида (Тожикистон Республикаси) бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

“РИА Новости” хабар беришича, ҳукумат раҳбарлари мажлисида 30 дан ортиқ масалалар, шу жумладан, МДҲни 2020 йилга қадар иқтисодий ривожлантириш стратегиясининг учинчи босқичини амалга ошириш бўйича режа қабул қилиш, МДҲнинг бир қатор халқаро ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда МДҲ ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Мажлисда, шунингдек, 2011 йил 18 октябрдаги МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома талаблари бажарилиши муҳокама қилинади.

SHARE