Хитойда иккинчи фарзанд кўришга рухсат берилади

Хитой коммунистик партияси “бир оила — бир фарзанд” сиёсатидан воз кечиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақида “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Эндиликда хитойлик ота-оналар икки нафаргача фарзанд кўришлари мумкин бўлади. Бир фарзандлик чеклов Хитойда 1979 йилда жорий қилинган бўлиб, айрим этник гуруҳларни ҳисобга олмаганда барча хитойликлар бир фарзанддан ортиқ бола кўришга ҳаққи йўқ эди.

Таҳлилларга кўра, “бир оила — бир фарзанд” сиёсати амалда ўзини оқлади. Чунки 2000 йилга қадар мамлакат аҳолиси 1,2 миллиардни ташкил этиши кўзда тутилган эди. Амалда бу 1,24 миллиардни ташкил қилди. Аммо вақт ўтиши билан бошқа муаммолар кўзга ташланди. Хусусан, эркаклар сонининг аёлларга нисбатан кўпайиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг камайиши шулар жумласидандир.