«Еuronews» ижодкорлари Фарғона ҳақида кўрсатув тайёрлади

«Euronews» телеканалида мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий мероси, туризм инфратузилмаси ҳақида ҳикоя қилувчи «Uzbekistan life» мавзусида туркум кўрсатувлар намойиш этилмоқда.

«Ўзбектуризм» миллий компаниясидан маълум қилишича, айни кунларда «Euronews» телеканали ижодкорлари Ўзбекистоннинг кўп асрлик тарихий марказлари – Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон каби шаҳарлар ҳақида лавҳалар тайёрлаш учун юртимизга келган.

Ижодкорлар Марғилон шаҳридаги «Ёдгорлик» корхонасида, Риштон туманидаги уста-кулол Рустамжон Усмонов устахонасида бўлиб, у ердаги жараёнларни тасвирга туширди. Марғилоннинг тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, урф-одат ва анъаналари ҳақидаги сюжетлар тайёрлашди. Бу ҳақида “Телеграф” нашри хабар тарқатди.

Маълумот учун: Uzbekistan Life телекўрсатувлари Euronews платформасида ташкил этилган Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ҳақидаги кенгҳажмли ахборот компаниясининг бир қисмидир.

Uzbekistan Life бу − Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари мафтункорлигини акс эттирувчи видиолавҳалар туркуми бўлиб, уларни Euronewsнинг тахминан 300 миллионлик томошабинлари дунёнинг 150 мамлакатида кўради.

Uzbekistan Life туркумини Euronews телеканали 14 та тилда намойиш қилади: араб, инглиз, француз, немис, итальян, испан, турк, португал, форс, польяк, юнон, венгер, рус ва украин тиллари шулар жумласидандир

SHARE