Англиянинг афсонавий “Глобус” театри Тошкентда “Гамлет”ни намойиш қилади

Шу йилнинг 4 ноябрида Уильям Шекспир томонидан асос солинган “Глобус” театри Тошкентга “Гамлет” пьесаси намойиши билан ташриф буюради.

UzDaily сайти хабар беришича, 4 ноябрь куни театр Ўзбекистон Миллий театрида пьесани намойиш этади.

Хабарда айтилишича, ушбу ташриф Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда “Ўзбек театр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида амалга оширилади.

Ўзбекистондаги Британия Кенгаши раҳбари ўринбосари Жамила Ғуломова сўзларига кўра, “Глобус”нинг Ўзбекистонга ташрифи Шекспир таваллудининг 450 йиллигига бағишланган Globe to Globe лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.