Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг Марказий Осиё давлатларига сафари бошланди

Япония бош вазири Синдзо Абэ Мўғулистон ва Марказий Осиё давлатлари — Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга (сафар шу тартибда амалга оширилади) сафарга жўнаб кетди.

“Франс-пресс” ахборот агентлигининг хабар беришича, сафар 27 октябргача давом этади. Синдзо Абэ ушбу муддат давомида 6 та давлатга ташриф буюради.

Абэгача бош вазир Дзюнъитиро Коидзуми Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрган, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф Япония бош вазирининг биринчи ташрифи бўлади.

Синдзо Абэга ташриф пайтида япон компанияларининг 50 вакили ҳамроҳлик қилади. Япония ўзининг Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтирмоқчи ва шу тариқа Хитойнинг минтақа давлатларигатаъсирини камайтиришга умид қилмоқда.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг географик жойлашувини ҳисобга олса, “бу давлатларнинг барқарорлиги ва фаровонлиги минтақадаги хавфсизликни таъминлайди”, деб таъкидланмоқда Япония Ташқи ишлар вазирлигида.

Абэ ҳар бир давлатга ташрифи пайтида давлат раҳбарлари билан учрашиши, бизнес-анжуманларда иштирок этиши, биргаликдаги ҳужжатларни имзолаши режалаштирилган.

SHARE