Сингапур менежментни ривожлантириш институти бакалавр ва магистрларига диплом топшириш маросими ўтказилади

Мамлакатимиздаги ўқув-таълим жараёни салоҳиятини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу жабҳага малакали кадрлар етиштириш бирламчи масалалардан бири ҳисобланади.
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти халқаро нуфузга эга ҳамкор университетлар томонидан аккредитация қилинган бакалавр ҳамда магистратура дастурларини тақдим этади.

Жорий 2015 йилнинг 22-23 октябрь кунларида институт бакалавр ҳамда магистр битирувчиларига халқаро тоифадаги дипломларни топшириш маросимини ўтказишни режалаштирган.

Анжуманда Буюк Британиянинг илғор университетлари олимлари ҳамда шахсан Сандерланд университети президенти, Сингапур менежментни ривожлантириш институти президенти ва бошқа нуфузли меҳмонлар қатнашиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирлар орқали институтдаги ўқитиш жараёнлари, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳамда илк битирувчиларни кутаётган имкониятлар билан яқиндан танишиш имконияти берилади.

Press Conference.Card