Ўзбекистонда мева ва сабзавотларни автотранспорт воситалари орқали экспорт қилишга вақтинча рухсат берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 9 октябрдаги қарори билан ўзининг 28 августдаги — мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни автомобиль транспорти орқали экспортини 1 сентябрдан тақиқлашни назарда тутувчи қарорига тузатиш киритди. Бу ҳақда «Review.uz» хабар бермоқда.

Унга мувофиқ, республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан, дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган юридик шахслар 2016 йил 1 январига қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум (ТИФ ТН коди 07-08) экспортини амалга ошириши мумкин.

Маълумот учун айтиш керакки, 2015 йилда Ўзбекистон 296 минг тонна сабзавот, 80 минг тонна полиз маҳсулотлари, 115 минг тонна мева ва 110 минг тонна узум экспорт қилиши кўзда тутилган.

SHARE