Япония бош вазири Шинзо Абэ Ўзбекистондаги япон асирлари қабристонини зиёрат қилади

Япония бош вазири Шинзо Абэ шу йилнинг октябрь ойи охирги декадасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонга ташрифи доирасида қурилишида Иккинчи жаҳон уруши даври япон асрлари иштирок этган Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрига ҳам ташриф буюради.

The Japan Times нашрининг ёзишича, театрда махсус қабул маросими ўтказилади. Театр сўнгги икки йил давомида таъмирда бўлиб, ҳозирги кунда Япония ҳукумати раҳбари ташрифига улгуриш мақсадида жадаллаштирилган ҳолда ишлар амалга оширилмоқда. Театр биноси очилиш маросимида махсус концерт дастури ўрин олган.

Таъмирлашдан аввал театр биноси ташқарисидаги лавҳда Узоқ Шарқдан олиб келинган юзлаб япон асрлари ушбу бино қурилишида иштирок этгани қайд қилинган эди.

Хабарларда айтилишича, Япония — Ўзбекистон жамияти раиси Нобуҳико Шима айнан Абэ ҳукуматидан ушбу театрга ташриф буюришни талаб қилган. Бошқа йирик жамоат вакилларидан ҳам шундай талаб келиб тушган.

Абэ, шунингдек, Тошкент шаҳридаги асирлар дафн қилинган қабристонни ҳам зиёрат қилиши кутилмоқда.

Газетанинг ёзишича, Абэнинг Марказий Осиёга сафари 22 октябрь куни бошланади, Ўзбекистонга 24-26 октябрь ўртасида ташриф буюради.

Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан сўнг тахминан 575 минг нафар аскар асир олинган бўлиб, уларнинг аксарият қисми Сибирда, Монголияда ва СССРнинг бошқа ҳудудларида сақланган. Асирларнинг тахминан 55 минг нафари мажбурий меҳнат, оғир яшаш шароитида вафот этган. Япон асирларининг 25 нафарига яқини Ўзбекистонга сургун қилинган бўлиб, уларнинг 800 нафардан ортиғи мамлакатимизда вафот этган.