Ўзбекистон Туркманистонга автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беради

Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасидаги компаниялар Туркманистонга автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш борасида шартнома имзоладилар.

12news.uz сайтининг хабар беришича, бу борадаги тегишли ҳужжатлар Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг расмий ташрифи доирасида имзоланди. Эслатиб ўтамиз, Туркманистон президенти шу кунларда Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

SHARE