Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан охирги ойларда “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган бир гуруҳ аёллар қўлга олинди.

Кун.uz хабар беришича, бу ҳақида “Ўзбекистон” миллий телерадиокомпания каналида кўрсатув намойиш этилди.Унда Ироқ ва Сурияга йўл олган тўққиз нафар аёл тарихи ҳикоя қилиб берилган. Улар орасида 4 нафари март ойида Туркияда қўлга олинган.

Таъкидланишича, аёллар асосан ижтимоий тармоқлар орқали экстремистларнинг тузоғига илинади.