Халқаро Энергия Агентлиги чиқинди газларни камайтиришга чақирмоқда

Халқаро Энергия Агентлиги ҳукуматларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яқинлашиб келаётган иқлим саммитида иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича янада кучли ваъдалар беришга чақирди.

Парижда жойлашган халқаро ташкилот, бугун, чоршанба, ҳар йили ўтказиладиган “World Energy Outlook”да, электромобиллар сотуви рекорд ўрнатган пайтда, шамол ва қуёш энергиясига таяниб, қазилма ёқилғидан воз кечиш учун қилган катта қадамларни мақтади.

Аммо ҳисоботда, КОВИД-19 пандемиясидан иқтисодий тикланиш ҳаракатлари натижасида кўмир ва нефтдан фойдаланиш кўпайгани, шунингдек, чиқинди газлар кўпайгани қайд этилган.