Венгрия Европа Иттифоқини икки томонлама стандартларда айбламоқда

Венгрия Ташқи ишлар вазири Питер Сияртонинг айтишича, Европа Иттифоқи “Шимолий оқим-2” газ қувурига нисбатан икки томонлама стандартларни қўллайди.

Венгрия вазири: “Биз бу лойиҳанинг бир қисми эмасмиз, лекин биз бунга қарши чиқа олмаймиз. Айтишим мумкинки, қабул қилинмайдиган икки томонлама стандартлар мавжуд”, деган.

Питер Сияртонинг таъкидлашича, Еврокомиссия аввалги лойиҳани – “Жанубий оқим” ни бекор қилди. Бу табиий газни Марказий Европага ташиш йўлларини янада диверсификация қилиши керак эди.

“Энди биз комиссия томонидан ҳеч қандай рағбатланишни кўрмаяпмиз. Мен комиссиянинг бу муносабатида ҳеч қандай баҳонани ёки сабабларни тасаввур қила олмайман. Ҳаммаси икки томонлама стандартларни қўллашдан бошқа нарса эмас”, деди вазир.

Еврокомиссия Венгриянинг Россиядан газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартнома имзолаганини танқид қилди.