Вашингтон: Биз Саакашвилининг ҳибсга олинишини диққат билан кузатмоқдамиз

АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилининг ҳибсга олинишидан хабардор эканини айтиб, вазиятни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

Баёнотда айтилишича, Грузия расмийларини республиканинг собиқ президентига Грузия қонунлари ва мамлакатнинг халқаро гуманитар ҳуқуқ соҳасидаги мажбуриятларига мувофиқ адолатли муносабатда бўлишга чақирган.

Жума куни Грузия бош вазири Иракли Гарибашвили ўз мамлакати ҳукумати Саакашвилини мамлакатга келганидан кейин ҳибсга олганини эълон қилди.

2003 йилда Грузияда “атиргул инқилоби”ни бошқарган ва 2004 йилдан 2013 йилгача президент бўлган Саакашвилига 4 та жиноий иш қўзғатилган, уларда ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва яшириниш айблари қўйилган.

Грузия расмийлари 2013 йилда Украинага кўчиб ўтган Саакашвилини чегарани кесиб ўтиши билан ҳибсга олишларини бир неча бор эълон қилишган.