Уденҳаут шаҳридаги Жумбо супермаркетида “секин-касса” очилди

У ерда харидор тўловларни амалга ошираётганда кассир билан гаплашиши мумкин ва ҳатто, у билан гаплашиши талаб этилади. Лойиҳанинг мақсади кекса ёшдаги одамларни ижтимоий ёлғизликдан қутқариш ҳисобланади.

Биринчи шу турдаги касса 2019 йилда пайдо бўлган ва ҳозирда Жумбо супермаркетлар тармоғи ўз амалиётини кенгайтирмоқда. Шунингдек, дўконда кўнгиллилар билан суҳбатлашиш мумкин бўлган кафе майдони қурилган.

Жумбо мамлакатдаги иккинчи йирик чакана савдо тармоғи бўлиб, унинг 600 дан ортиқ нуқталари мавжуда. У Голландияда электрон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш соҳасида етакчи бўлишни режалаштирмоқда.