Тоза энергия камчилиги: Қуруқлик қисқичбақалари хавф остида

Сув ости кабелларидан чиқадиган нурланиш қисқичбақаларни “гипноз қилади” ва уларни озиқ-овқат ва кўпайиш ҳақида “унутишга” мажбур қилади. Бу уларнинг кўпайишига жиддий хавф туғдиради.

Саёз жойларда экологик тоза шамол станцияларининг қурилиши денгиз ҳаёти учун хавфли эканлиги исботланди.

Шотландиядаги Ҳериот-Ватт университети олимлари саёзликдаги шамол станциялари Европа ошхонасида ўта талабгор бўлган қимматбаҳо қуруқлик қисқичбақаси кўпайиши учун хавф туғдиришини аниқладилар.

Номаълум сабабларга кўра, шамол генераторларининг электр кабеллари қисқичбақаларни электромагнит нурланишлари билан ўзига жалб қилади ва уларни ҳаракатсиз “ўтиришга” мажбур қилади.

Тадқиқотчилар бунга денгиз илмий станциясида 60 та йирик қисқичбақалар билан тажриба ўтказиш орқали амин бўлишди. Жонзотлар 500-100 микротесла электромагнит тўлқинларини тарқатаётган манба олдига келиб олишди ва ўзларининг физиологик вазифаларини унутиб, жойида қотиб қолишди.

Қисқичбақалар овқат қидириш ва насл қолдириш учун жуфт қидиришни тўхтатиб қўйишган ҳамда уларнинг ҳаракатсизлиги туфайли танадаги метаболизм ўзгарган. Олимларнинг фикрига кўра, буларнинг ҳаммаси қисқичбақаларни инфекцияларга нисбатан заифроқ қилиб қўйиши мумкин.

Шимолий денгизда шамол генераторларининг катта миқдорда қурилиши Шотландиянинг шарқий қирғоғи бўйлаб нар қисқичбақаларнинг кўчишини бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин. Улар кабеллар олдида йиғила бошлайди. Натижада, қисқичбақаларга боғлиқ бўлган Европада балиқчилик саноати катта хавф остида қолади.

Қувват кабелларини денгиз тубидаги тупроқ остига кўмиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин, лекин уларни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари анча ошади. Олимлар тоза энергияга ўтиш табиатга иссиқхона эффектларидан кўра кўпроқ зарар етказмаслиги учун муҳандислардан самарали ечим топишни сўрамоқда.