Тайванни Хитойга қўшилишга ҳеч ким мажбурлолмайди

“Тайван ўз мудофаасини кучайтиришда давом этади. Ҳеч ким оролни Хитой илгари сураётган ва на эркинлик, на демократия таклиф қилаётган йўлга юришга мажбурлай олмайди”, – деди Тайван президенти Цай Инвэнь, якшанба куни Пекинга “қаттиқ” жавоб берар экан.

Хитой Президенти Си Цзиньпин шанба куни Тайван билан “тинч бирлашиш”ни амалга оширишга ваъда берди ва жараён давомида куч ишлатиш ҳақида тўғридан-тўғри гапирмади. Шунга қарамай, у Тайпейнинг ғазабнок реакциясига дучор бўлди. Тайван келажагини фақат Тайван халқи ҳал қилиши мумкинлиги айтилди.

“Аммо Тайван халқи босимга бўйсунади, деган хом ҳаёлларга бормаслик керак”, – деди Цай Инвэнь Тайпей марказидаги президент идораси олдидаги нутқида.

Хитой Тайванга Гонконгда бўлгани каби “бир мамлакат, икки тизим” мухторият моделини таклиф қилмоқда, лекин Тайваннинг барча йирик партиялари бундай таклифни рад этишмоқда.

Пекин президент Цайни сепаратист деб атайди, Тайванни “ягона Хитой”нинг бир қисми деб тан олишдан бош тортгани учун у билан мулоқот қилишни хоҳламайди ва Тайван ҳукуматини тан олмайди.