Сайёрамизнинг энг кекса кишиси вафот этди

Гиннес рекордлар китоби томонидан сайёрамизнинг энг кекса кишиси сифатида тан олинган 127-ёшли  Натабай Тинсиеу Эритреянинг чекка қишлоқларидан бири Азефада вафот этди. Бу ҳақда Daily Mail агентлиги хабар беради.

Тинсиеунинг набираси Зере Натабайнинг айтишича, аслида бобосининг ёши 137 бўлган, аммо черков руҳонийси нақ 10 йил давомида уларнинг олис қишлоғига келиб унинг туғилган санасини дафтарга ёзиб, рўйхатга ололмаган. Шунга қарамай, черков архивларида унинг туғилган санаси 1894 деб кўрсатилган.
Натабая Тинсиеунинг яқинлари боболарининг бир умр чорвадорлик билан шуғулланганлигини, барчага ёрдам берган хушкўнгил инсон бўлганлигини ҳикоя қилишмоқда.