Россияда Facebookка қарши суд жараёни компанияга миллиардлаб долларга тушиши мумкин

Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш органи (Рокомнадзор) Facebookни тақиқланган контентни ўчирмагани учун судга бермоқчи.

Муассаса матбуот хизматининг хабар беришича, Facebookнинг Россиядаги вакиллари судга юборилишидан олдин, уларга жарима миқдорини аниқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш учун чақирилган.

Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш бошқармаси вакилининг тушунтиришича, компания умумий даромадининг ўндан бир қисмига тенг жарима тўлаш талаб қилиниши мумкин, бу 12 миллиард рублни ташкил қилади.

Назорат органи Facebook ва Инстаграм маъмурияти ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик ва экстремизм ҳақидаги контент каби Россия қонунларига зид бўлган 2000 дан ортиқ материалларни олиб ташламади, деган хулосага келган.

Йил бошидан буён Facebook рухсатсиз тўпланишларга чақирув ҳақидаги маълумотларни ўчиришни рад этгани учун 80 миллион рублдан ортиқ жаримага тортилди.