Россия яна бир самолёти ҳалокатга учради

Якшанба куни Россиянинг Татаристон вилоятида бортида парашютчилар гуруҳи бўлган самолёт ҳалокатга учради, 16 киши ҳалок бўлди ва олти киши жароҳатланди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Мензелинский шаҳри яқинида қулаган самолётда 20 нафар парашютчи ва иккита экипаж аъзоси бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, олти кишининг аҳволи оғир.

РИА нашрининг маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар беришича, двигателлардан бири ишламай қолган бўлиши мумкин.

Сўнгги йилларда Россия авиация хавфсизлиги стандартлари кучайтирилди, лекин бахтсиз ҳодисалар, айниқса, чекка ҳудудларда тез-тез рўй бермоқда.

Ўтган ойда Россиянинг узоқ шарқида эски Антонов Ан-26 транспорт самолёти ҳалокатга учраб, олти кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Июль ойида Камчаткада ҳалокатга учраган турбо двигателли Антонов Ан-26 бортидаги 28 кишининг барчаси ҳам ҳалок бўлганди.