Россия ҳукумати 150 минг нафар ўзбекларга қўйилган тақиқни бекор қилди

150 минг ўзбек муҳожирининг киришига қўйилган тақиқ Россия Федерацияси ҳукумати томонидан олиб ташланди, деб хабар беради Россия мигрантлар федерацияси, ФМР (Россия Мигрантлар Федерацияси) президенти Вадим Коженов сўзларига таяниб.

Бундан ташқари, эндиликда Тожикистондан 150 минг нафар мигрантлар ҳам Россия ҳудудига кира оладилар.

Қайд этилишича, амнистия суд мажлисида мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қўлланилган чет элликларга тааллуқли эмас.

Агар Россиядан депортация қилиш тўғрисидаги қарор Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлса, вазирлик веб-сайтидан тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширишингиз мумкин.

“Маълум миқдордаги тўлов эвазига тақиқни олиб ташлаш хизматларини таклиф қиладиган фирибгарларга ишонмаслик керак, чунки барча тегишли маълумотлар Россия Ички ишлар вазирлиги платформасида мавжуд”, – деб огоҳлантирди Коженов.