Қирғизистон Президенти ҳукуматни истеъфога чиқарди

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истеъфоси тўғрисида” фармонга имзо чекди.

Фармонга мувофиқ, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби тарқатиб юборилди.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лавозимларида ишлаган шахслар, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тузилгунга қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этадилар.