Қарз учун собиқ амалдорларнинг мулки сотилади

Афғонистон мамлакатни тарк этган собиқ ҳукумат амалдорларининг мулкини сотиш орқали қўшни давлатлар олдида юзага келган электр энергияси учун қарзларини тўламоқчи.

Бу ҳақида DABS энергетик корпорацияси ишлаб чиқариш директори вазифасини бажарувчиси Сафиуллоҳ Аҳмадзай айтиб ўтди. Унинг сўзларини TOLO News нашри келтирмоқда.

Бундан ташқари, электр энергияси учун айрим ҳолларда йиллар давомида тўловни амалга оширмаган маҳаллий аҳолининг мол-мулкларини ҳам сотиш режалаштирилган.

“Жараёнлар тугалланиб, вақтинчалик ҳукумат томонидан тасдиқланганидан сўнг, компания Афғонистонни тарк этган қарздорлар ва амалдорларнинг мол-мулкини сотишни бошлайди”, – деди Аҳмадзай.