Панда шаклидаги қуёш электр станциялари

Қуёш электр станцияларини қуришга ихтисослашган Хитойнинг China Merchants New Energy Group компанияси қизиқарли лойиҳани – Панда электр станцияларини қуришни ўз зиммасига олди.

Бу лойиҳага кўра, ҳозирда қурилаётган электр станциялари, ҳаводан туриб қаралганда улкан пандаларга ўхшаб кетади.

Натижа сизни ҳайратлантирмай қолмайди. Ушбу объектлардан бири Датонг шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, унинг майдони 1 квадрат километрдир. Панда қуёш станцияси 25 йил ичида 3,2 миллиард кВт/соатгача энергия ишлаб чиқаришга қодир.