Ўзбекистондан 10 минг нафар меҳнат муҳожирларини жалб қилиш бўйича “пилот-лойиҳа” маъқулланди

Бош вазир Михаил Мишустин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қурилиш компанияларида ишлашга жалб этиш бўйича пилот-лойиҳа ҳақидаги қарорни имзолади. Тахмин қилинишича, эмланган 10 минг нафар меҳнат мигрантлари қурилиш фирмаларга юборилади.

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қурилиш соҳасида хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи Россия юридик шахслари билан вақтинча ишлашга жалб қилиш бўйича пилот-лойиҳа амалга оширилсин” дейилади қарорда.

Лойиҳа иштирокчилари Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Таълим ва фан вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Москва ҳокимиятидирлар.

Қурилиш вазирлиги бошлиғининг ўринбосари Никита Стасишин Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари “йирик инфратузилма объектлари”ни, шу жумладан “Восточный” космодромини қуриш ишларига жалб қилинишини айтди.

Патентларда улар қайси компанияда ишлаётгани кўрсатилган бўлади. Жаноб Стасишиннинг сўзларига кўра, қурилиш мутахассислари эндиликда “аниқ жойларда” ва “аниқ компанияларда” ишлайди.