Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида автобус қатнови қайта тикланади

Asian Express компаниясининг хабар беришича, Хўжанд-Тошкент-Хўжанд йўналишидаги автобус қатнови 18-октябрдан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Бир томонга чипта нархи 100 сомонийдир.

Икки қаватли қулай автобуслар ҳар куни икки қўшни давлат ўртасида қатнайди. Чегарани ўтишда йўловчилар COVID-19га қарши эмланганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлишлари, сертификат бўлмаган тақдирда эса экспресс-тест топширишлари шарт.

Транспорт компанияси вакилларининг айтишича, илк ойларда автобуслар кунда бир марта қатнайди. Келажакда эса талабга кўра 2-3 мартагача қатновни йўлга қўйиш мумкин.

Автобуслар Тошкентдаги Собир Раҳимов автобус бекатига келиб тўхтайди.