“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Самарқанд-Истанбул-Самарқанд рейсини янги, қулайроқ жадвалда амалга оширади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси хабарига кўра, бундан буён ушбу рейслар кундузги вақтга ўтиши кўзда тутилган. Бу йўловчиларга Туркияга сафарини оқилона режалаштириш имконини беради, шунингдек аэропорт орқали Истанбулга транзитда узоқ масофаларга саёҳат қилиш имкониятини яратади.

Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар ҳафтада уч марта Душанба, Чоршанба ва Жума кунлари амалга оширилади.

Мазкур рейс Самарқанддан соат 08:40 да жўнаб кетиш, Истанбулга аэропортига соат 11:40 да қўниши кўзда тутилган.

Қайтиш эса Истанбулдан 13:10 да жўнаб, 19:25 да Самарқанд Халқаро аэропортига етиб келади.

Бундан ташқари 2021 йил 2-ноябрдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Урганч-Истанбул-Урганч йўналишини бўйича якшанба куни амалга ошириладиган рейсларни эндиликда расман сешанба кунига ўтказади.