Олий Таълим Комиссияси Ҳамдўстлик грант дастури

Буюк Британия Олий Таълим Комиссияси Ҳамдўстлик грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун Британия ҳамдўстлиги таркибига кирувчи давлатлардан барча талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Олий Таълим Комиссияси Ҳамдўстлик грант дастури тафсилотлари:

Грант тақдим этаётган ташкилот: Буюк Британиянинг Халқаро Тараққиёт Департаменти;

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: Ҳамдўстлик давлатлариталабалари;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Буюк Британия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 1 ноябрь.