Номсиз дафн этилган 101 нафар ўзбек аскарларидан биринчисининг шахси аниқланди

Лейсден шаҳридаги “Sovjet Ereveld” (Совет фахрий майдони) да дафн қилинган 101 нафар ўзбек аскарларидан биринчисининг шахси Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан 74 йил ўтиб аниқланди.

Иля Маҳаметов Германиянинг Совет Иттифоқига бостириб кириши натижасида асирга олинган гуруҳда бўлган ватандошларимиздан бири бўлган.

Асирлар Голландиядаги Камп Амерсфорт фашистлар концлагерига олиб келинган. Олиб келинганлар Ўзбекистондан бўлган ва Осиё хусусиятларига эга эди. Аммо фашистларнинг тарғиботи тескари натижа берди, чунки улар Амерсфорт аҳолисида ачиниш ҳиссини уйғотишди. Уларни очликдан ўлдиришди ва калтаклашди. Дастлабки олти ой ичида асирлардан 24 киши вафот этди. Қолган 77 киши 1942 йилда отиб ташланди ва ҳозиргача уларнинг кимлиги номаълумлигича қолган эди.

“Sovjet Ereveld” менежери Рейдинг ва кўнгиллилар гуруҳи 1998 йилдан буён аскарларнинг кимлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. “Агар биз уларга исмларини қайтаришга ёрдам бермасак, 80 йил ўтса ҳам нацистлар ғалаба қозонган бўлишади”, – деди Рейдинг.