Немис шаҳри овоз баландлатгич орқали азон айтишга рухсат берди

Германиянинг Кёлн шаҳри душанба куни, шаҳарнинг масжидларда карнайлар орқали азон айтишга рухсат бермоқчилигини маълум қилди.

Шаҳар матбуот котиби Катжа Риттернинг айтишича, азонни ҳар ҳафта жума намози учун беш дақиқа давом этиши мумкин ва уни масжидлар ташқарисида эшитиш мумкин бўлади.

Кёлн масжидлари овоз кучайтиргичлар орқали азон айтишга рухсат олиш учун ариза беришлари керак, рухсат икки йилга мўлжалланган бўлади, кейин у қайта олинади.

Шаҳар мери бу қарорни маъқуллади ва шундай деди: “Агар биз черков қўнғироқлари садосидан ташқари муаззиннинг (ибодат қилишга) чақириғини ҳам эшитадиган бўлсак, бу Кёлннинг хилма-хилликни қадрлашини ва бағрикенглигини кўрсатади”.

Шуниси эътиборга лойиқки, Германиянинг ғарбий қисмида жойлашган, миллион аҳолига эга бўлган Кёлнда мамлакатдаги энг йирик мусулмон жамоаларидан бири ва 35 га яқин масжид бор.

Мусулмонларнинг аксарияти 60 йил олдин биринчи марта Туркиядан вақтинчалик ишчи сифатида келган, кейинроқ оилаларини олиб келишган.