NASA Lucy тадқиқот капсуласини Юпитернинг троян астероидларига юборди

Атлас V ракета ракетаси Lucy тадқиқот зондини Юпитернинг троян астероидларини ўрганиш учун юборди. Бу ҳақида АҚШ аэронавтика ва космос миллий бошқармаси (NASA) сайтида шанба куни маълум қилинди.

Парвоз муваффақиятли ўтди. Зонд 2025 йил апрелда Юпитер астероидларига етиб боради ва 2033 йил март ойида ишини якунлайди. Бу NASAнинг Юпитер астероидларига юборган биринчи миссияси. Тадқиқот ишлари қуёш тизимининг пайдо бўлиши ҳақидаги бир қанча саволларга жавоб топишга ёрдам беради деб умид қилинмоқда.

Троян астероидлари қуёш ва сайёраларнинг тортишиш кучи мувозанатлашадиган нуқталарда жойлашган кичик осмон жисмларидир. Улар Юпитер орбитаси бўйлаб Қуёш атрофида ҳаракат қилишади. Бу сайёра атрофида 6 мингга яқин астероидлар бор.