Merck COVID-19 дорисини ишлаб чиқариш учун рухсат сўради

Merck & Co Inc (MRK.N) душанба куни COVID-19 нинг енгил ва ўрта даражадаги беморларни даволаш учун ўз ҳапдорисини (таблетка) фавқулодда фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқариш учун рухсат сўраб мурожаат қилганини ва бу дори воситаси касалликни даволаш йўлида биринчи орал-антивирал препарат бўлишини маълум қилди.

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг рухсати COVID-19 ни клиник даволаш статистикасини ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин.

Ушбу ой бошида эълон қилинган маълумотларга кўра, молнупиравир билан даволаш енгил ва ўрта даражадаги беморларни касалхонага ётқизиш ва ўлим хавфларини 50 фоизга камайтирган.

Шунингдек, корхона Ҳиндистонда жойлашган бир нечта умумий дори-дармон корхоналарига молнупиравирни ишлаб чиқариш учун рухсат бермоқчи. Бундан мақсад паст ва ўрта даромадли 100 дан ортиқ мамлакатларга етказиб беришни таъминлашдир.