“Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” шаклидаги учрашув ўтказилди

2021-йилнинг 12-октабр куни Нур-Султон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов “Марказий Осиё – Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши” (КAМҲК) шаклидаги биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Баҳрайн ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда КAМҲК бош котиби Наиф ал-Ҳажраф иштирок этди.

Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика соҳаларида ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан КAМҲК Бош котибияти ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар механизми бўйича Aнглашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжат икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришга ҳисса қўшади ва томонларни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувлар ташкил этишни кўзда тутади.