Мамлакатларнинг киберхавфсизлик бўйича рейтинги эълон қилинди

Ҳозирги рақамли дунёда кибержиноятчилик глобал иқтисодиётнинг ўсишига асосий таҳдиддир. Фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, ахборот хавфсизлиги ва кибер жиноятларга қарши курашнинг тушунарли глобал қоидаларини татбиқ этиш бундай жиноятларга қарши курашда ёрдам бериши мумкин.

Ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро алоқа иттифоқи экспертлари киберхавфсизлик бўйича мамлакатлар рейтингини (Глобал киберхавфсизлик индекси) эълон қиладилар.

Ўзбекистон бу йилги глобал киберхавфсизлик индекси рейтингида киберхавфсизлик бўйича дунё мамлакатлари ўртасида 70 ўринни эгаллади. Ўзбекистон индекси максимал 100 баллдан 71,11 баллни ташкил этди.

Марказий Осиё давлатлари орасида киберхавфсизлик бўйича Қозоғистон 31, Қирғизистон 92, Тожикистон 138 ва Туркманистон 144 ўринни эгаллади.

Рейтингда АҚШ 100 балл, Буюк Британия ва Саудия Арабистони 99,54 балл, Эстония 99,48 балл ва Жанубий Корея 98,52 балл билан етакчилик қилишяпти. Энг сўнгги ўрин 1,35 балл билан Шимолий Кореяга насиб этди.