Ливия 10 йилдан сўнг илк кез хорижлик сайёҳлар учун чегараларини очди

Бу ҳақда Россиянинг Новости нашри Мамлакат туризм ва анъанавий ҳунарлар вазирлигига таяниб хабар беради.

Вазирликнинг баёнотига кўра, ЕИ га аъзо мамлакатлардан 100 нафар сайёҳлар 19-октябрдан Ливия бўйлаб 12 кунлик саёҳатни бошладилар. Улар борган илк шаҳар Гадамес бўлди.

Саёҳат дастури доирасида чўлга сафар, Триполи ва бошқа тарихий шаҳарларни кўриш, шунингдек маҳаллий ҳунармандчилик соҳалари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

Вазирлик расмийлари билан биргаликда мазкур саёҳатни ташкиллаштирган туристик ширкат раҳбари Али ал-Кубанинг айтишича, бу иш улардан “марафонча машаққат” талаб қилган ва бунинг учун 4 ой вақт сарфлашга тўғри келган. У шунингдек декабр ойида янги туристик гуруҳларнинг келишини ҳам айтиб ўтди.