Криптовалютага боғликликдан даволаш бошланди

Шотландияда “крипто-боғлиқликни” даволаш клиникаси очилди. New York Post, Castle Craig санаториясини “биткоинларга қарам бўлганлар учун дунёдаги биринчи реабилитация маркази” деб атади. Клиника Эдинбург яқинидаги эски қасрда жойлашган. Сайтдаги тавсифга кўра, бундай беморлар безовталик, биткоин котировкаларини текширишнинг доимий истаги ва криптовалюдан бошқа нарса ҳақида гапиришни ёки ўйлашни хоҳламаслик ҳислари билан ажралиб туради.

Бош шифокор Крейг Хосе Перейра касалликнинг аломатларини тасвирлаб берди:

“Бу сизни бахтли ҳаётдан маҳрум қилади. Сиз доимо шу нарсага берилиб кетасиз. Сиз ўзингизга, яқинларингизга, дўстларингизга ва бошқа турдаги фаолиятингизга бепарво бўла бошлайсиз. Ҳаётнинг қувончларини эътиборсиз қолдирасиз, чунки сиз аллақачон унга берилиб кетгансиз. Ҳар 5 дақиқа, 10 дақиқа, ярим соатда сиз фақат котировкаларни текшираверасиз … Бу белгилар биз одатда гиёҳвандлик ёки алкоголизмда кўрган белгиларга жуда ўхшайди”.

Decrypt порталининг хабар беришича, ўтган бир йил давомида клиникада даволаниш бўйича “крипто-гиёҳвандлик” билан оғриган мижозларнинг сўровлари ўн баробар ошгани қайд этилган. Аниқ рақамлар кўрсатилмаган.

Castle Craig веб-сайтида “крипто-қарамлик”ни даволаш нархи, шунингдек бошқа дастурларнинг нархлари кўрсатилмаган. Luxury Rehabs агрегаторининг маълумотларига кўра, санаторияда бир ҳафта даволаниш ўртача 3,9 минг фунт стерлинг туради.