Капитолийга ҳужумни “энг яхши кун” деб таърифлаган аёл қамоққа олинди

6 январь куни АҚШ Капитолийига қилинган ҳужумни “энг яхши кун” деб атаган Индианалик аёл қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Суд баённомаларига кўра, Донна Сю Бесси 14 кунлик қамоқ жазосига ва 60 соатлик жамоат ишларига ҳукм қилинди, у шунингдек,   500 доллар жарима тўлаши керак.

Бесси ўтган йилнинг июль ойида Капитолийда намойишда қатнашганини тан олди, суд билан тузилган келишув доирасида унга қарши яна учта айблов бекор қилинди.

Бесси ва унинг дўсти Анна Морган Ллойд тартибсизликлар олдидан ўтказилган “Сайлов ўғирланишини тўхтат” аксиясида қатнашишган, сўнг Капитолийга киришган, лекин у ерда 10 дақиқадан кўп қолишмаган.

Ллойд июнь ойида Бессига қўйилган айбловни тан олганидан кейин уч йиллик синов муддатига ва 500 доллар жарима, 40 соатлик жамоат ишларига ҳукм қилинган эди.

Бесси ижтимоий тармоқларга Капитолий ичидаги дўсти билан тушган расмини жойлаштирди ва расмлар остига “Капитолий ичкарисида … Энг яхши кун!” деб ёзди.