Канадада ғайриоддий никоҳ таклифи фожиа билан тугади

Канада полицияси Монреал шаҳрида турмуш қуришни таклиф қилиш учун ишлатилган кичик самолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва яна бир киши яраланганини эълон қилди.

Монреал полицияси матбуот котиби Вероник Комтоис шанба куни “Менга турмушга чиқасанми?” ёзуви бор Cessna 172 самолёти қулаганини тасдиқлади. У “Ошига” мусиқа фестивали ўтказиладиган жой яқинидаги боғда қулаб, жароҳатланган одам касалхонага олиб кетилганини қайд этди.

Полиция воқеа сабабларини ўрганишга ваъда берди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, самолёт ўз мижозларига самолётлар ёрдамида реклама хизматларини таклиф қилувчи хусусий компанияга тегишли.