Жаҳон чемпионатидан медаллар

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муваффақият қозон.

Терма жамоамиз илк олтин медални қўлга киритди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 132 кг натижа билан ушбу йўналишда тенгсиз эканини исботлади. Шу тариқа вакилимиз даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.

Афсуски, силтаб кўтаришда кичик омадсизлик вакилимизни совринли ўриндан тушириб юборди. Бу эса Эрматовнинг икки кураш ҳисобида бешинчи поғонада қолишига ўз таъсирини ўтказди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Ҳожиева 2 та медалга сазовор бўлди. Даст кўтаришда тўртинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган Озода, силтаб кўтаришда вазиятни ўнглай олди.

Спортчимиз дастлабки уринишида 92 кг, иккинчи уринишда – 95 кг тошни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса 98 кгни кўтара олмади. Шундай бўлсада, силтаб кўтаришда ҳамюртимиз учинчи ўринни банд этди.

Якуний ҳисобга кўра, 172 кг натижа қайд қайд этган Озода иккинчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига жаҳон чемпионатининг биринчи кумуш медалини қўшиб қўйди.

Манба: Olympic.uz