Гаитида 16 америкалик ва бир канадалик ўғирлаб кетилган

Якшанба куни, American Christian Aid Group гуруҳи Гаитида унга тегишли 17 кишининг, жумладан 16 америкалик ва бир канадаликнинг ўғирланганлигини тасдиқлади.

Ташкилот шанба куни болалар уйига ташрифи чоғида 5 эркак, 7 аёл ва 5 боладан иборат гуруҳ ўғирланганини хабар қилди.

“Ню-Йорк Таймс” газетаси, аввалроқ, Гаитидаги хавфсизлик амалдорларидан иқтибос келтирган ҳолда, тўда аъзолари пойтахт Порт-о-Пренсда 17 кишини, жумладан насроний миссионерларини ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаб кетишганини хабар қилган эди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ аеропортга кетаётган автобусдан ўғирланган. Улар Гаитининг бошқа жойига кетаётган бўлишган.

АҚШ Давлат департаменти вакили Реутерс агентлигига бу хабарлардан хабардорлигини айтиб: “АҚШ фуқароларининг чет элдаги тинчлиги ва хавфсизлиги Давлат департаменти учун биринчи ўринда туради”, деди.