Эйфел халқаро грант дастури

Франция ҳукумати томонидан тақдим этилаётган Эйфел халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Грант Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилиди.

Эйфел халқаро грант дастури тафсилотлари:

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Франция;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2022 йил 7 январь.