Эронлик тужжор Навоийда бизнес очди

Кармана тумани Давлат хизматлари марказидан эронлик Ҳажи Амирхони Меҳршод Маъсуд “CAS PIAN AGRO” маъсулияти чекланган жамият шаклдаги хорижий корхонани давлат рўйхатидан ўтказди. Хорижлик ҳамкорга экстерреториал хизмат кўрсатилди.

“Биз Навоий вилоятининг унумдор ерларини кўриш учун Конимех, Нурота ва Хатирчи туманларида бўлдик. Ва саромоядор шерикларимиз билан айнан хатирчи ерларида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмоқчи бўлдик. Бу ҳудуд ери унумдор, тупроғи деҳқончилик қилиш учун қулай. Суви ширин, чунки биз томчилаб суғориш йўли билан сабзавот экинлари етиштирмоқчимиз.

Бугун мана корхонамизни жуда тез очдик. Марказ ниҳоятда замонавий, хизматчилар хушмуомала. Юртингизда одамлар учун яратилган имкониятлар борлигидан миннатдормиз. Марказда яратилган қулайликлардан биз ҳам фойдаланганимиз, шу давлатга хизмат қилишимиздан ғоят хурсандмиз”-дейди бизнес вакили.

ДХА Навоий вилояти филиалининг матбуот хизмати